МЮ ва "Атлетико" ёзда катта алмаштиришга қўл уришлари мумкин

  • 10 Mar 09:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Давид де Хеа ўрнига "Атлетико" посбони Ян Облакни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Аниқроғи, “қизил иблислар” 30 ёшли испаниялик дарвозабонни “Атлетико”га бериб, эвазига 28 ёшли словениялик посбонни олмоқчи. Ушбу рокировкани улар яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ амалга оширишмоқчи. Агар де Хеа “матрасчилар” сафига кўчиб ўтса, унинг айни дамда олаётган 23 миллион евролик маоши камаяди.

Де Хеа жорий мавсум МЮ сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 37 та гол ўтказиб юборди. “Атлетико” сафида 32 та ўйинда иштирок этган Облак эса 26 та гол ўтказиб юборди.

Comments

You must be logged in to commet!