МЮ ва
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни қўлга киритиш борасида “Челси” билан баҳслашишга тайёр. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала клуб белгиялик футболчи учун 100 млн фунтдан  (114 млн евро) воз кечишга тайёр. Бу эса дунё футболи тарихидаги рекорд трансфер бўлиши мумкин. Айни дамгача эса ушбу кўрсатгич Поль Погбага тегишли. Франциялик футболчи 2016 йилда “Ювентус”дан МЮга 59 млн фунтга кўчиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” ўзининг собиқ футболчиси билан келишиб олганлиги ва футболчига ҳафтасига 150 минг фунт маош тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи “Эвертон”га 2014 йилда “Челси”дан 35 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг “ирисчилар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.