
МЮ ва "Ливерпуль" 21 ёшли француз учун курашади
"Лилль" клуби ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли француз учун "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" клублари жиддий кураш олиб боришмоқда.
Сумаре жорий мавсум “Лилль” сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг трансфери эса 24,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар