МЮ ва "Реал" бир футболчи учун кураш бошлади

Европанинг икки гранд клуби "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес учун кураш бошлади.

ESPN тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли испаниялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Унинг “сариқ сувости кемаси” билан имзолаган шартномасига кўра, товон пули 65 миллион еврони ташкил этади. Агар “Вильярреал” еврокубоклар йўлланмасини қўлга кирита олмаса, ушбу сумма пасайтирилади.

Торрес жорий мавсум 32 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!