МЮ ва "Реал" кўзлаётган футболчи учун "Атлетико" ҳам кураш бошлади

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Вальядолид" ҳимоячиси Муҳаммад Салисунинг хизматларига қизиқиш билдириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “матрасчилар” 20 ёшли ганалик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Салису учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Салису жорий мавсум "Вальядолид" сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 10 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!