Ads
 
"Вест Хэм" раҳбарияти жамоа етакчиси Димитри Пайетни "Манчестер Юнайтед"га трансфер қилишга рози бўлди.
 
Лондон шарафини ҳимоя қилаётган ушбу клуб Пайет ўрнига "Манчестер Юнайтед"да иши юришмаётган истеъдодли ҳужумчи Антони Марсьялни олишни режалаштирмоқда.
 
Пайетнинг трансфер суммаси 17,5 миллион еврони ташкил қилади. Марсьялнинг трансфер ҳуқуқи бу нархдан бир неча баробар юқори баҳоланган.
 
Жорий мавсумда Пайет АПЛда 14 та учрашувда иккита гол урди ва беш маротаба голли пас узатди. Антони Марсьяль эса ўнта ўйинда рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилди ва учта самарали тўп узатди.