МЮ Холандни вақт минтақаси сабаб сотиб ололмаганини биласизми?
Айни дамда “Боруссия” Дортмунд шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Эрлинг Холанд 2019 йилнинг бошида “Мольде”дан “Ред Булл Зальцбург”га кўчиб ўтган. AS нашрининг маълум қилишича, ўшанда норвегиялик иқтидор эгаси Австрия клубига эмас, балки “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳам мумкин эди.
Юқоридаги манбага кўра, ўшанда Холанднинг агенти ва “Мольде” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” билан Норвегия вақтига кўра, эрталабки 9 да қўнғироқлашишга келишиб олган. Манкунианлар эса, Британия вақти билан соат 9 да қўнғироқ қилган, аммо ўшанда Норвегияда соат 10:00 бўлган ва “Мольде” Холандни “Ред Булл Зальцбург”га сотишга улгурган эди.
Эрлинг Холанд жорий 2020/2021 йилги мавсумда “Боруссия” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 27 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар