МЮ яна "Боруссия" эшигини қоқиш ниятида
Одион Игало билан ижара шартномаси узайтирилганидан сўнг "Манчестер Юнайтед" ёзда бошқа бир марказий ҳужумчи харид қилишга шошилмоқчи эмас.
Шу сабаб манкунианликлар ҳужумкор қанот ярим ҳимоячисини сотиб олишга эътиборини қаратмоқчи, дея хабар бермоқда британия матбуоти.
Таъкидланишича, "Ман Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб раҳбариятидан Жейдон Санчонинг трансферини амалга оширишини сўрамоқда. Ўз навбатидан манкунианликлар англиялик футболчи учун "Боруссия" талаб қилаётган 100 миллион фунтни пасайтирилишига эришишмоқчи.
Олдинроқ, хавбек хизматларига "Реал" клуби қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.
Фикрлар