МЮ яна унинг номзодига қайтди
"Манчестер Юнайтед" "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри ёзмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, манкунианлар футболчи билан ёзда шартнома имзоламоқчи. Милинкович-Савич кетиши кутилаётган Поль Погба ўрнини эгаллайди. Transfermarkt портали 26 ёшли хавбекни 70 миллион еврога баҳоламода.
Маълумот учун, серб жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг "бургутлар" билан амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар