МЮ яқин орада ҳужумчи трансферини эълон қилиши кутиляпти

"Манчестер Юнайтед" Расмус Хойлунд бўйича таклифни кучайтирди.

Инглиз клуби "Аталанта" билан музокаралар давомида 60 миллион евродан ортиқ сумма таклиф қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, манкунианликлар 50+10 миллион евро тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.

Музокаралар давом этмоқда, аммо "Манчестер Юнайтед" бошқа позицияларни мустаҳкамлаш устида ишлашни давом эттириш учун имкон қадар тезроқ трансферни амалга оширмоқчи.

Футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истайди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!