“МЮ” ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолайди


“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жамоа билан янги шартнома борасида келишиб олди.

Sky Sports нашрининг ёзишича, томонлар тўрт йиллик келишувга эришган. Унга кўра, футиболчи ҳафтасига 100 минг фунт (117 минг евро) маош олади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчининг манкунианликлар билан тузган амалдаги шартомаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.

Jesse_Lingard

Лингард “МЮ” тарбияланувчиси ҳисобланади. У биринчи профессионал шартномасини 2011 йилда имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!