МЮ ярим ҳимоячиси қишда клубдан кетмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард қишки трансфер ойнаси вақтида манкунианлар таркибини тарк этмоқчи.

Tecno

The Telegraph нашри маълумотига кўра, англиялик футболчи "Шеффилд Юнайтед"га ижарага кетмоқчи. Ўз навбатида "қизил қоралар" бош мураббийи Крис Уайлдер ҳам 28 ёшли хавбек хизматарига қизиқиш билдирмоқда.

Лингард жорий мавсумда "қизил иблислар" либосида уч маротаба асосан кубок баҳсларида майдонга тушди. Унинг МЮ билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию