МЮ ярим ҳимоячисини жамоада сақлаб қолмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Каземирони жамоада олиб қолмоқчи.

Tecno

Хабарларга кўра, "қизил иблислар" бразилиялик таян ярим ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш масаласида ҳаракат қилмоқда. Таъкидланишича, манкунянликлар хавбекка шартнома узайтириш бўйича таклиф билан чиққан. Клуб футболчининг маошини 22 миллион евродан 7-8 миллионгача камайишига рози бўлишини истамоқда. Агар Каземиро бу таклифга рози бўлса, янги шартнома 2027 йилнинг ёзигача узайтирилади. Агар бундай бўлмаса, футболчи қишда жамоани тарк этиши мумкин. 

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи жорий мавсум барча турнирларда умумий 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!