МЮ ёзда Кроосни сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли германиялик футболчини "Манчестер Юнайтед" клуби ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Бунинг учун “қизил иблислар” мадридликларга 50 млн фунт тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 36та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!