МЮ зўр нархга тажрибали ҳужумчи сотиб олмоқчи

"Кристал Пэлас" раҳбарияти ҳужумчи Жан-Филипп Матета билан хайрлашишга тайёр. "Бургутлар" 28 ёшли франциялик футболчининг трансфер нархини пасайтирди.

Football Insider хабарига кўра, "Кристал Пэлас" марказий ҳужумчи учун тахминан 35 миллион евро олмоқчи. Айни дамда, Матетага “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. “Қизил иблислар” унинг Англия Премьер-лигасидаги тажрибасига ишонишмоқда.

Матета "бургутлар" сафида 2022 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. Клуб ва футболчи ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг ёзида тугайди.

АПЛ жорий мавсумида Жан-Филипп 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!