
МЮда яна 200 нафар ходим ишдан четлатилади
"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари харажатларни қисқартириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, яқин келажакда клубдан яна тахминан 200 нафар ходим ишдан бўшатилади. Аввалроқ, клуб 250 га яқин ходим билан хайрлашган эди.
INEOS компаниясининг ҳаракатлари танқидга сабаб бўлмоқда - Европа Лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"нинг Жим Ретклифф бошчилигидаги эгалари ҳатто клуб ходимлари томонидан ҳам ҳуштаклар остида қарши олинди. Яқинда Ретклифф интервьюсида, агар унинг компанияси чора кўрмаганида, "Манчестер Юнайтед" ўтган Рождествогача банкротга учраган бўлишини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа келгуси мавсумда еврокубокларда қатнашмайди.
Фикрлар