МЮда янги юлдуз порлайди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 19 ёшли Мойсес Кайседо трансфери борасида келишувни якунлаганини эълон қилди.

Манчестерликлар Эквадорнинг “Индепендьенте дель Валье” жамоасини ярим ҳимоячини 4 миллион еврога қўйиб юборишга кўндирган. Шунингдек, эквадорликлар футболчининг муваффақиятларига қараб, турли бонусларга ҳам эга бўлади.

Кайседонинг МЮ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилади. Унгача футболчи Буюк Британия қонунчилигига асосан мамлакатда ишлашга рухсат олиши керак.

Истеъдодли ярим ҳимоячи ҳозиргача ўз юртида 31 та ўйинда майдонга тушган ва олтита гол муаллифи бўлган. Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед”да порлаши кутилаётган Кайседо октябрь ойида Эквадор миллий терма жамоаси сафида дебют қилди. Ҳозиргача тўртта учрашувда қатнашган футболчи жаҳон чемпионати саралашида Уругвай дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!