МЮга Лига 1 да тўпурарликга даъвогарлик қилаётган форвард керак

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Хабарга кўра, 23 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Инглизларнинг скаутлари "Сент-Этьен" - "Лион" баҳсини кузатиш учун ташриф буюришган ва ўйин давомида футболчининг ҳаракатларини кўриб боришган.

Дембеле "Лион"да жамоа бош мураббийи Силвиньонинг ўзгарувчан тактикаси туфайли доим ҳам асосий таркибда тушмаяпти. Шунинг учун, МЮ бошқарувидагилар январь ойида футболчининг трансфер нархини арзонроқ кўринишида ҳарид қилишни кўзлашмоқда.

Маълумот учун, Дембеле 2018 йилдан буён францияликлар таркибида тўп тепади. Лига 1 нинг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказиб, 6та гол урди.

Минбар

Барча блоглар