МЮга қарши баҳс олдидан “Арсенал” мухлислари учун нохуш хабар
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Кеча “Хаддерсфилд”га қарши ўйин таннафусида заҳирага олинган франциялик форвард жароҳат олгани айтилди.

“Ляказеттда муаммолар бор. У шанба куни майдонга туша олмайди”, – деб Арсен Венгернинг сўзларини келтириб ўтди Daily Mail.

Маълумот учун, МЮ – “Арсенал” ўйини 2 декабр куни Тошкент вақти билан соат 22.30 да старт олади.