МЮга қарши баҳсдан сўнг Неймар ва унинг отаси стадиондан

Хабарингиз бор бугун эрта тонгда АҚШ яшил майдонларида Каталониянинг “Барселона” клуби Халқаро чемпионлар кубоги турнири доирасида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” (1:0) клубига қарши ўзаро майдонга тушди. Учрашувдаги ягона голга каталонияликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, ушбу баҳс якунланганидан сўнг Неймар ҳамда унинг отаси стадионни “кўк-анор ранглилар” директори Рауль Санллехи ва клуб спорт директори директор Роберто Фернандеслар билан бирга бир машинада тарк этишган. Бу ҳақда beIN Sport маълум қилди.

Маълумотларга қараганда “Барселона” раҳбарияти футболчи ва унинг отаси билан жамоада қолиш борасида навбатдаги музокараларни олиб боришмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар