МЮга универсал вундеркинд келди

"Манчестер Юнайтед" "Бирмингем Сити" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингхэм учун курашда етакчи бўлиб қолмоқда.

DailyStar нашри хабарига кўра, 16 ёшли футболчининг манкунианликлар машғулотлар базасига ташрифи "Челси" ва "Боруссия"дан билдирилаётган таклифларга рад жавоби билан якунланишига олиб келиши мумкин.

Айни дамда Чемпионшип клуби сафида тўп сураётган универсал футболчи ҳужумкор ярим ҳимоя, қанот ҳужумларида ва таянч ярим ҳимоя чизиғида бирдек ўйнай олиши билан кўплаб клублар эътиборига тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!