МЮга янги сардор тайинлади
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ўз химоячиси Эшли Янгни жамоа сардори этиб тайинлади.

Бу борада жамоа бош мураббийи Сульшер эълон қилди.

"Янг жамоанинг янги сардори бўлди. У асосий таркибга киритилганида, сардорлик боғичини тақиб тушади," - деди бош мураббий.

Аввалроқ, жамоа дарвозабони Де Хеа сардор бўлишни истаётганлигини билдирганди. Бундан ташқари, Сульшер клуб ярим химоячиси Поль Погба вариантини илгари сураётган эди.

20-июнь куни "International Champions Cup" турнирида, "Интер"га қарши бўлиб ўтган беллашув давомида мухлислар Янгни қўллаб-қувватлашган эди.