Мюллер 3 йиллик танаффусдан сўнг яна гол урди

Германия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Латвияни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида тажрибали ярим ҳимоячи Томас Мюллер томонидан ҳимоячи Робин Госенснинг узатмасидан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол қилди. Эътиборлиси, бу Мюллернинг Бундестим сафида сўнгги 3 йил ичида киритган ягона голи бўлди.

Томас сўнгги марта 2018 йилнинг март ойида Германия терма жамоаси сафида гол урган эди. Ўшанда немислар Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этган.

Томас Мюллер якунланган мавсум “Бавария” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!