Мюллер 7:1 ҳисобида Бразилия устидан ғалаба ҳақида: «Лёв ҳеч қандай финтлар қилманг, деди»
Германия терма жамоасининг собиқ юлдузи Томас Мюллер 2014 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Бразилия устидан 7:1 ҳисобида қозонилган тарихий ғалабани эсга олди.
«Танаффусда кийиниш хонасида бир-биримизга қараб қолдик-да, «Нима бўляпти ўзи?» деб ўйладик. Йоахим Лёв бизга ҳеч қандай аҳмоқона ҳаракатлар керак эмаслигини айтди. Ҳеч қандай ортиқча финтлар, пошна билан зарбалар бўлмаслиги, Бразилия терма жамоасини охиригача ҳурмат қилишимиз шартлигини уқтирди».
Биринчи бўлим якунлангандаёқ ўйин тақдири аниқ бўлиб бўлган эди – Германия 5:0 ҳисобида олдинда борарди. Бу ҳолат жаҳон чемпионати айнан Бразилияда ўтаётганига қарамасдан содир бўлди. Ўша кеча Бундестим таркибида Томас Мюллер, Мирослав Клозе, Тони Кроос (иккита гол), Сами Хедира ва Андре Шюррле (иккита гол) ўз номларини таблога ёздирган. Бразилия сафида ягона гол муаллифи Оскар бўлган.

Фикрлар