Мюллер: Ҳозир “Бавария”га аввалгидек осон эмас

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Томас Мюллер кеча бўлиб ўтган Бундеслиганинг 12-турида “Байер” устидан (2:1) қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳозир аввалгидек осон эмас. Шундай экан, ҳар бир ғалабадан руҳланиб, янада кучайиб боришимиз керак. Биз ўзимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаяпмиз ва ўйлайманки ўз ўйинимизни бунданда юқори даражага олиб чиқишимиз мумкин. Бироқ, бугун уйга яхши кайфиятда йўл оламиз”, - дейди Мюллер клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” чемпионатнинг ўтган 12 тури натижаларига кўра 27 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. 1-ўринда эса 30 очко билан мавсум кашфиёти дея айтилаётган “РБ Лейпциг” жамоаси эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!