Мюллер Каннинг натижасини такрорлади
Томас Мюллер "Бавария"даги ўйинлар сони бўйича Оливер Канга етиб олди.
"Бавария" Германия чемпионатининг 21-турида "Боруссия" Менхенгладбах клуби меҳмони бўлди. Мюллер учун ушбу баҳс мюнхенликлар таркибида ички чемпионатдаги 429-ўйин бўлди ва бу борада афсонавий дарвозабон Оливер Канга етиб олди.
Германиялик футболчи ҳозирда Кан билан бирга Бундеслигада "қизиллар" таркибида энг кўп учрашув ўтказган "Бавария" футболчилари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. Жозеф Майер 473 та ўйин ўтказган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Бундеслиганинг 2022/2023 йилги мавсумида 22 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 8 та ассист амалга оширди.
Фикрлар