Мюллер катта довонни ошиб ўтишга яқин!

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ўзига хос натижани қайд этишга яқин турибди. Германиялик футболчиси Бундеслига доирасида "Хайденхайм"га қарши учрашувда майдонга тушса, "Бавария" либосида 700-ўйинини ўтказади.

Мюнхен клуби тарихида фақат Зепп Майер 700 дан ортиқ учрашувда иштирок этган. Немис посбони "қизиллар" сафида 709 та баҳсда ҳаракат қилган. Мюллернинг 2025 йилгача мўлжалланган шартномаси борлигини ҳисобга олсак, Томас ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Бавария" рекордчисига айланиши эҳтимоли юқори.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!