Мюллер: "Мен Мессидан олдиндаман"

"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси билан голли узатмалар борасида бўлаётган рақобат ҳақида гапирди. 

- Сиз ва Месси ўртасида бу борада рақобат бўлмоқда, деб айта оласизми?

Ассистларни инобатга олсак, эҳтимол, ҳозир шундай. Охирги уч йилдаги статистикага қарасангиз, мен ҳатто Мессидан ҳам олдиндаман. 

Дунёнинг энг яхши футболчилари билан беллашиш мени жуда руҳлантиради. Шундай бўлса-да, мени тўғридан-тўғри Лео билан солиштириш мантиққа зид", - деди Мюллер. 

Эслатиб ўтамиз, Томас жорий мавсум Бундеслиганинг 20 та ўйинида 6 та гол ва 18 та голли узатма амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!