Мюллер Месси ва Роналдуни қувишда давом этади

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ чорак финал босқичи доирасида "Барселона"га қарши учрашувда (8:2) дубль қайд этди. 30 ёшли футболчи учун бу ЕЧЛ плей-офф босқичида киритилган 22 ва 23-гол бўлди.

Шу тариқа, германиялик форвард бу борада мусобақа тарихида учинчи ўринга чиқиб олди. Фақатгина Лионель Месси (47 гол) ва Криштиану Роналду (67) ҳал қилувчи учрашувларда Мюллердан кўп гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!