Мюллер XXI асрда Бундеслигада ҳеч бир футболчи уддалай олмаган ишни қилди

Хабарингиз бор кеча Бундеслиганинг 11-турида “Бавария” ўз майдонида “Боруссия” Дортмунд клубини қабул қилди ва 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу куни учрашувдаги голларнинг бирига Томас Мюллер ассистентлик қилди. Эътиборлиси, бу 30 ёшли германиялик футболчининг Бундеслигадаги 100-ассисти бўлди ва у XXI асрда бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда дубль қайд этган “Бавария”нинг бошқа бир футболчиси Роберт Левандовски афсонавий Герд Мюллернинг 51 йил олдин ўрнатган рекордини янгилаган эди.