МЮнинг ҳозирги ўйинчилари ҳеч нарсага ярамайдими?

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг кетма-кет иккинчи мағлубиятдан кейин жамоага янги ўйинчилар кераклигини таъкидлади.

- Жамоамиз оғир аҳволда сизлар эса биздан бошқача стартни кутяпсизлар. Ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликларни бу мавсумга олиб ўтгандекмиз. Буни тезроқ ўзгартиришимиз керак. Бизга янги сифатли ижрочилар керак. Биз уларни жамоага келишга кўндиришимиз шарт, деди Эрик тен Хаг.

Аслида нидерландиялик мураббий асосий нишон сифатида “Барселона” племейкери Френки де Йонгни белгилаганди. Эрик тен Хаг янги таркибни айнан унинг атрофида шакллантирмоқчи эди.

Бироқ Френки Манчестерга келишдан бош тортгани мураббийнинг режаларини чиппакка чиқарди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!