МЮнинг инқирозида ким айбдор?

«Қизил иблислар» мана бир неча ойдирки, муаммолар гирдобида қолиб кетган, бироқ бунда ким айбдор: Моуриньо, Вудворд, Глейзерлар оиласи ёки футболчилар?

«Манчестер Юнайтед» сўнгги олти ҳафтадан бери ички низоларга кўмилиб қолмоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари Лос Анжелэсга мавсумолди йиғинни ўтказиш учун келганидан бери унинг «жағи» тинмаяпти.

Бу низолар давом этаркан, бу жамоанинг ўйинига ҳам салбий таъсирини ўтказмоқда, дейишимиз мумкин. МЮ Премьер Лиганинг сўнгги турида «Брайтон»га кутилмаганда мағлуб бўлди.

Хўш, муаммонинг асосий тарафдорлари кимлар? Қуйида шу ҳақида таҳлил қиламиз.

Жозе Моуриньо

Моуриньо клубга 2016-йилда келганида унинг характеристикаси қандай бўлиши номаълум эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолиб бўлиш рухиятига эга португалиялик мураббий клуб рахбарияти томонидан илиқ кутиб олинганди.

Унинг рақиб мураббийлари ва расмийларига даҳанаки жанг қилиши, Тито Виланованинг кўзига қўлини тиқиб олиши ва бошқа кўплаб «хурмача қилиқлари» туфайли у «Реал» ва «Челси»даги собиқ шогирдларининг ишончини ҳам йўқотган.

Унинг «Орзулар театри»даги фаолияти ҳам шундай муаммолар билан давом этмоқда. У жамоатчилик олдида Люк Шоуни «ер билан яксон қилди». Мхитарян ва Марсьялларни обрўсини тўкди, клуб етакчиси Погба билан ҳам зиддиятга борди. Мавсумга тайёргарлик кўриш учун клуб академияси ёшларини ўзи билан олиб кетди ва дарҳол «... улар менинг футболчиларим эмас» деди.

Унинг футболга ёндашуви баъзан чегара билмайди. Унинг ўтган мавсумда «Манчестер Сити»га қарши ўйинда ҳимоявий услубни танлаши клуб мухлисларининг унга бўлган ихлосини камайтирди.

Эд Вудворд

Эд Вудворд 2013-йилда клубни Девид Жилл ва афсонавий мураббий Сэр Алекс Фергюсон тарк этганидан кейин клуб бошқаруви вазифасига киришди.

Собиқ ҳисобчи ўшандан бери 80 та муҳим ҳамкорликларни амалга оширди. Клубга бир қатор истеъдодларни олиб келишга муваффақ бўлди.

Глейзерлар 2005-йилда клубни сотиб олаётганида асосий маслаҳатчи бўлган мутахасси бизнес операцияларида ажойиб тажрибага эга бўлсада, унинг Моуриньо билан тил топишиш жуда қийин бўлмоқда.

Унинг бу ёзда трансфер бозорида фаоллик кўрсатмаётгани Моуриньо билан оралари бузилишига асосий сабаб бўлмоқда.

Глейзерлар оиласи

«Манчестер Юнайтед» тарихига 2005-йилда Глейзерлар оиласининг кириб келиши муҳим эпизодлардан бири бўлганди. Глейзерлар МЮ ни ўшандан бошлаб дунёнинг энг қиммат футбол клубига айлантирди. Фергюссон эса кўпинча Глейзерларнинг клубдаги ролини доим ҳимоя қилиб чиқди. Бу эса унинг истеъфосигача давом этди.

Улар томонидан Вудворднинг ижрочи директор этиб тайинланиши клубни молиявий томонларини янги поғонага олиб чиқишига сабаб бўлди. Бироқ жамоанинг ўйини спорт нуқтайи назаридан пастга қараб шўнғиши туфайли клуб мухлислари орасида уларга қарши нафрат кучайиб боришига сабабчи бўлмоқда.

Футболчилар

Парда ортидаги сабаблар билан бирга жамоа вакилларининг кўрсатаётган ўйини ҳам қисман муаммоларнинг бир кўриниши. «Брайтон»дан учралган мағлубиятда ҳам таркибнинг ўтган мавсмдаги ўйини ҳамон ўзгармаганини кўрсатди.

Боз устига дунёнинг собиқ энг қиммат футболчиси Погба томон танқидлар ёмғири учмоқда. Бунга унинг Мундиалда Франция таркибида «жонини жабборга бериб ўйнагани», буни клубда қилмаётгани масалани чигаллаштирмоқда.

Мухлисларда эса саволлар ҳар доимгидек тўлиб ётибди. Нега Марсьял асосий таркибда эмас? Нега Де Хеа ярим ҳимоячиларга узатма оширишда қийналмоқда? Нега Погба жуда жўн узатмаларни амалга оширмоқда? Бу каби саволларга жавоб ҳозирча топилмаяпти.

Мавсум энди бошланди, бироқ клуб қимматли очколарни йўқотишни бошлади. Клубнинг барча вакиллари тезроқ бу масалага ечим қидириб топишлари шарт.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!