МЮнинг уч футболчиси бир жамоага ўтади
“Ньюкасл” бош мураббийи Стив Брюс қишки трансферлар вақтида “Манчестер Юнайтед”нинг уч нафар футболчисини ижарага олмоқчи.
Сульшер ишонч билдирмаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Жесси Лингард, ҳимоячилар Фил Жонс ва Брэндон Уильямс “қарғалар” таркибига қўшилиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, клублар музокараларни бошлаб юборган ва январь охирида бу трансфер расман эълон қилиниши мумкин. Ҳозирча, келишувнинг молиявий маълумотлари сир тутилмоқда.
Фикрлар