Начо "Реал" билан шартномани узайтиради
"Реал" футболчиси Начо Фернандеснинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Ҳимоячи янги битим борасида клуб билан оғзаки келишиб олди, дея хабар бермоқда "El Debate" нашри.
Начо 2012 йилдан бери "қаймоқранглилар" сафида тўп тепиб келади. Испаниялик футболчи фаолиятини Мадрид жамоасида якунлашни истамоқда.
31 ёшли ҳимоячи Карло Анчелотти қўл остида захира ўйинчисига айланиб қолмади. Фернандес ушбу мавсум "Реал" таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, битта ассист амалга оширди.
Фикрлар