Надаль германиялик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади
Жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткаси испаниялик Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионатининг иккинчи даврасидан ўрин олган учрашувда ўз ўйинини ўтказди. Қуръага кўра, бу босқичда унга германиялик Янник Маден рақиблик қилди.
Тажриба ва маҳорат бобида анча устун бўлган испан теннисчиси Маденга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва уч сетда 6:1, 6:2 ва 6:4 ҳисобларида устун келди. 2 соат 9 дақиқа давом этган мазкур қарама-қаршилик теннисчилар ўртасидаги илк тўқнашув бўлди.
Фикрлар