Надаль яна 1-рақамлига айланадими?

Таниқли теннисчи Рафаэль Надаль ATP рейтингида яна биринчи поғонага кўтарилиш борасидаги саволга жавоб берди. 

"Сўнгги йилларда камроқ мусобақаларда иштирок этяпман. Ҳозирда, асосан ёқимли ҳисларни уйғота оладиган турнирлардагина иштирок этишни истаяпман. 

Биринчи рақамли бўлиш истаги ўтмишда қолди. Жисмоний тайёргарлик борасидаги муаммолар сабабли бу ҳақида ўйламай қўйган эдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва АTP рейтингидаги биринчи ўрин ҳақида ўйламаслик хато бўлади. Агар мусобақаларни танлаб иштирок этиб, рўйхатда биринчи ўринга кўтарилсам, чинакам бахтли инсонга айланаман."

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор испаниялик спортчи 2020 йилнинг январь ойида АTP рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!