Надаль яна бир рекордни янгилади

  • 9 ноября, 2020, 22:11
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Теннис
CHERY AUTO

Дунё тасниф жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турган Рафаэль Надаль рекордлар ўрнатишда давом этмоқда.

Испаниялик ракетка устаси ўз профессионал фаолиятидаги кетма-кет 790-ҳафтани дунё рейтингининг юқори ўнлигида ўтказмоқда. ATP расмий сатининг хабарига кўра, Рафа бу борада Жимми Коннорсни ортда қолдириб, якка пешқадамга айланиб олди.

Маълумот учун, Надаль 2005 йилда кучли ўнликка кирган ва шу вақтдан бери ҳеч қачон биринчи ўнталикдан тушмаган.

IMG_20201109_221122

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию