Надални ютган Шварцман ўта нохуш анъанага чек қўйди
Аргентиналик теннисчи Диего Шварцман Римдаги турнирда Рафаэль Надаль устидан ғалаба қозонди.
Шу тариқа 28 ёшли ракетка устаси ўз фаолияти мобайнида илк бор Надални мағлубиятга учратди. Бунгача ўтган 9 та беллашувнинг барчаси испаниялик спортчи фойдасига ҳал бўлганди.
Шунингдек, Шварцман рейтингда кучли бешликда турувчи теннисчини ҳам илк бор мағлуб этди. Бунгача ўтган 22 учрашув Диего рақиблари фойдасига ҳал бўлган эди.
Фикрлар