Надия Дусанова – Осиё чемпиони, Радзивил бронза медали соҳиби!

Атлетларимиз навбатдаги медалларини баландликка сакраш секторида қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Қитъамизда тенгсиз ҳисобланадиган Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова Дохада ҳам бирга шоҳсупага кўтарилишди. Мазкур қитъа чемпионатида ғолиблик Надия Дусановага насиб этди. Ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритиши учун 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиши талаб этилди.

Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан чекланди. Юртдошимиз қозоғистонлик рақибаси билан бирга бир хил 1.88 метр натижа қайд этган бўлса ҳам, уринишлар бўйича қўшни мамлакат вакиласи устунлик қилди.

Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоамиз вакилларининг жамғарган медаллари 3 та олтин ва 1 та бронзага етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
25/04/2019 15:05
Поздравляю Надя! Чтобы и на олипиаде получили золотую медаль, обязательно, мы Вам верим и Вами гордимся.