Нафосат маликалари Навоийда ўзаро мусобақалашади

Жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича “НГМК кубоги” мусобақаси ўтказилади.

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клубининг 2019 йилги спорт тадбирлари тақвим режасига мувофиқ ташкил этиладиган мазкур мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жамоалар ҳамда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон каби ўнга яқин давлатдан ҳам спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Сир эмаски, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, айниқса бадиий гимнастикани янада оммалаштиришга жиддий эътибор берилмоқда. “НГМК кубоги” каби мусобақалар эса ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми бўлиб, унда қатор хорижий давлатлар вакиллари ҳам иштирок этиши мусобақага бўлган қизиқишни янада оширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!