
Нагаевнинг ажойиб ҳаракатлари жамоасига ғалаба олиб келди (видео)
Хабарингиз бор, дам олиш кунлари Қозоғистон Премьер-лигасида 1-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби мавсумнинг илк ўйинида “Шахтёр”ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Нагаев ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва 60-дақиқада майдонга тушди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас ҳамюртимиз ғалаба голини киритиб, жамоасига муҳим бўлган 3 очкони олиб берди.
ПФЛК эса мазкур ўйин видеошарҳини тақдим этди.
Фикрлар