Нагаевнинг жамоаси иродасини кўрсатди (видео)
Ads

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси бу тур ўз майдонида “Қизил-Жар”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда ҳисобни гарчи меҳмонлар очган бўлсаларда, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, чимкентликлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Ҳамюртимиз ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва иккинчи бўлим аввалида заҳирадан майдонга тушди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 2-тур

“Ордабаси” – “Қизил-Жар” 2:1.