Нагельсманнни АПЛда кўришимиз мумкин

Юлиан Нагельсманн ёзда Премьер-лига клубига таклиф қилиниши мумкин. 

"Ньюкасл" Германия терма жамоаси мураббийига қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Кристиан Фалк хабарига кўра, инглиз клуби ёзда 36 ёшли немис номзодини кўриб чиқишга тайёр. 

Нагельсманнинг ўзи ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган. Маълум бўлишича, Юлиан Нагельсманн ва Фабиан Шернинг манфаатлари бир агенлтик томонидан ҳимоя қилинади. 

Мутахассиснинг Германия терма жамоаси билан шартномаси "Евро-2024"дан сўнг якунланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!