Наҳотки! Льорис кетса, Францияда Мбаппе сардорлик боғичига эга чиқиши мумкин

Франция терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида Аргентинага имкониятни бой бериб қўйди ва терма қаторасига иккинчи бор чемпион бўлишга эриша олмади. 

Франциянинг таниқли нашри "L'Équipe" хабар беришича, жамоа сардори Уго Льорис ҳалқаро фаолиятини якунлаши мумкин. Агар шундай ҳолат кузатилса, унинг ўрнига Килиан Мбаппе сардор бўлиши мумкин. ПСЖ ҳужумчиси март ойидан бошлаб, ушбу вазифага киришиши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Килиан якунланган мундиалда 8 та гол (3 таси финалда) уриб, 2 ассистга муаллифлик қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!