Наингголан А Серияда илк марта бир ўйинда 2та голга ассистентлик қилди

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан кеча Италия А Сериясининг 28-турида “Торино”га (3:0) қарши баҳсда жамоасининг 2та голига ҳаммуаллифлик қилди.

Opta нашрининг ёзишича 29 ёшли бельгиялик футболчи фаолияти давомида илк марта А Серияда бир ўйинда 2та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Ража жорий мавсум чемпионатда жами 23та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.