Наингголан:
Ads

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан кеча А Сериянинг 17-турида сафарда "Ювентус"га қарши (1:0) бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу жуда аламли мағлубият бўлди. Боиси, биз бугун рақибга нисбатан ёмон ўйнамадик ва "Ювентус"дан кучсиз эмаслигимизни барча кўрди. Фақат битта аниқ зарба ўйин тақдирини ҳал қилди. Бурчак зарбаларидан сўнг бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо, тўп дарвозага киришни истамади. Бу ўйинда дуранг адолатли натижа бўлар эди.
 "Ювентус" билан ўртадаги 7 очколик фарқ йўқ бўлиши учун туринликлар 3та ўйинда мағлубиятга учрашлари керак. Бу эса жуда қийин масала. Аммо, биз ишонишда давом этамиз",
- дейди "Рома" футболчиси.