Наингголан ва Барелла "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди

  • 26 май, 2018, 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг “Интер” клуби ўз сафига “Рома” ярим ҳимоячиси Ража Наингголан ва “Кальяри” ярим ҳимоячиси  Николо Бареллаларни қўшиб олмоқчи.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича “нерадзуррилар” спорт директори Пьеро Аузилио Миланда агент Алессандро Бельтрами билан учрашган ва юқорида номлари тилга олинган икки футболчига қизиқиш билдираётганини айтган.

Маълумотларга кўра 30 ёшли Наингголан ва 21 ёшли Барелланинг трансфери “Интер”га 40 миллион еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум А Серияда 4-ўринни қўлга киритган “Интер” янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!