Наманган шаҳар ҳокими "Навбаҳор" мухлисларига мурожаат қилди

Наманган шаҳар ҳокими ва “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Абдураззоқов эртага Суперлиганинг 25-турида "Бунёдкор"га қарши сафар баҳси олдидан мухлисларга мурожаат қилди.

"Учрашувга нафақат жамоа балки, Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган ҳамшаҳарларимизни чорлаймиз! Албатта улар “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, қадрли “Навбаҳор” мухлислари. “Бунёдкор” билан бўладиган учрашув “Навбаҳор” учун чемпионлик сари йўлда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Футболчиларимиз ҳам буни ҳис қилиб туришибди. Шундай экан барча наманганлик мухлислар Тошкентда бўладиган учрашувда иштирок этишлари муҳим.
Тошкентда истиқомат қилувчи наманганликларни ҳам кўплиги барчага маълум. Эртага стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман.

Учрашувнинг аҳамияти юқори эканлиги учун шахсан ўзим ҳам, Сизлар билан биргаликда баҳсни бевосита “Миллий” ўйингоҳда кузатиб, “Навбаҳор”ни Сиз фидоий мухлисларимиз кўмагида, ҳамжиҳатликда қўллаб-қувватлайман!" - дейилади мурожаатномада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!