Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионида йиғилиш ўтказди. Унда қандай масалалар кўрилди?

Кеча “Навбаҳор” жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадиони анжуманлар залида Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, сектор раҳбарлари, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов, Наманган вилояти Ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси, вилоят футбол академияси, “Навбаҳор” ПФК ҳамда “Навбаҳор-Умид” БЎФМ раҳбарияти, клубнинг фарм, U-21 ёшлар, U-19, аёллар ҳамда футзал жамоалари мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

навбаҳор йиғилиш1

Йиғилишни вилоят раҳбари Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов олиб борди.

Шавкатжон Шокиржанович ўз сўзида Наманган – футболсеварлар вилояти эканлиги, вилоятда футбол билан шуғулланаётган болалар ва ёшлар кўпчиликни ташкил этишини қайд этган ҳолда, бунга эътибор янада кучайишини таъкидлади.

навбаҳор йигилиш

Шунингдек, вилоят ҳокими мураббийларни қандай муаммолар қийнаётганлиги билан қизиқиб, уларга барча шароитлар яратиб берилиши, жумладан, Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадионини “Навбаҳор-фарм” жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказиш учун тайёрлаш лозимлиги, бундан ташқари, Косонсой туманидаги “Марказий”, Наманган шаҳридаги “Динамо”, “Навбаҳор-Умид” стадионларини “Навбаҳор”нинг турли ёш тоифадаги жамоалари футбол ўйинларини ўтказиши учун шай ҳолатга келтириш, улардаги камчиликларни бартараф этиш кераклиги, болалар ҳамда ёшлар футболига эътибор кучайтирилса, вилоятдан яна кўплаб иқтидорли футболчи етишиб чиқиши, мураббийлар бу борада ўз таклифларини беришлари лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш қатнашчилари футболга улкан эътибор қаратаётгани учун вилоят раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдиришди ва бу келажакда ўз мевасини беришини таъкидлашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sardorbek 5555
07/06/2023 09:44
Shavkat shokirjanovich futbolga berayotgan eʼtiboringiz uchun raxmat