Наманганда мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича семинар ташкил қилинди
Ads

 

Республикада мураббийлар касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги  семинар бугун Наманганда бошланди.

Семинарни Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти Баҳром Холмирзаев очиб берди. Жисмоний тарбия спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев семинар иштирокчиларига узининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Семинарга раҳбарлик қилаётган ЎФА бўлим бошлиғи Шавкат Имамов сўзга чиқиб, мураббийларни тайёрлашни янги тизими ишлаб чиқилганлиги ва малакасини оширишда қатор ишлар амалга оширилаётганлигини айтди.

Семинар давомида Шавкат Имамовга ҳамроҳлик қилаётган ОФК йўриқчиси Дмитрий Ким ҳам сўзга чиқиб, талабга жавоб бермаган мураббийларни маълум вақтга фаолиятдан четлаштириш ҳақида айтиб ўтди.